Неймар жароҳатидан қутулди
Спорт
−
21 Октябрь
1591Бразилия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби аъзоси Неймар бир йил ўтиб жароҳатидан фориғ бўлди ва майдонга қайтди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо Х саҳифасида маълум қилди.
32 ёшли футболчи жамоасининг Осиё Чемпионлар лигаси доирасида БААнинг “Ал-Айн” клубига қарши қайдномасига киритилди. Футболчи жароҳати сабаб бир йил майдонга туша олмади.
Қайд этиш жоиз, Неймар 2023 йил октябрь ойида Уругвайга қарши 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинида тиззасидан жароҳат олган эди. Ўшандан бери форвард майдонга тушмади.
Сентябрь ойи бошида форвард белгиланган вақтдан эртароқ майдонга қайтиши ҳақида хабарлар тарқалди, бироқ футболчи тиббий ва фитнес тестларидан ўта олмагач, унинг тикланиш муддати бироз чўзилди.
Маълумот учун, Неймар ўтган йилнинг август ойида ПСЖдан “Ал-Ҳилол” клубига келиб қўшилганди. Унинг трансфери Саудия клубига 90 миллион еврога тушди. Бразилиялик футболчи янги жамоасида бор-йўғи 5 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
LiveБарчаси