Неймар Жанубий Кореяга қарши ўйинда майдонга тушадими?

Спорт

image

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичи доирасида Жанубий Корея термасига қарши ўйинда иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда 5 декабрь куни Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите маълум қилди.

Неймар 24 ноябрь куни Сербия терма жамоасига қарши гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувида (2:0) тўпиғидан жароҳат олган эди. Ҳужумчи Швейцария (1:0) ва Камерун (0:1) терма жамоалари билан гуруҳ босқичи ўйинларини ўтказиб юборди.

Неймар Жанубий Корея термасига қарши ўйинда иштирок этадими, деган саволга Тите "Ҳа" деб жавоб берган.

Бразилия ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашув бугун, 5 декабрь Доҳадаги “974” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Neymar Braziliya

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг