Неймар Жаҳон чемпионати олдидан жароҳат олди

Спорт

image
Бразилия терма жамоаси ва “Сантос” ҳужумчиси Неймар 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик бошланиши арафасида яна жароҳат олди. Бу ҳақда “Globo” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, футболчининг ўнг болдир мушакларида шишиш аниқланган.
Манбага кўра, жароҳат жиддий эмас, аммо футболчи даволаниши ва бир муддат жисмоний юкламаларни чеклаши керак бўлади. 34 ёшли ҳужумчи ҳозирда “Сантос”нинг машғулот марказида шахсий тиббий гуруҳи назорати остида тикланмоқда. Шунингдек, Бразилия футбол конфедерацияси мутахассислари ҳам Неймарнинг ҳолатини кузатиб бормоқда.

Ҳужумчи жорий йилнинг 27 майига қадар тўлиқ машғулотларга қайтиши ва Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин миллий терма жамоага қўшилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилия терма жамоасининг устози Карло Анчелотти 3 йиллик танаффусдан сўнг, Неймарнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун таркибига киритганди.

Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Жаҳон чемпионати Бразилия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг