Неймар ва Гризманн келмоқда. Дембеленинг “пайтавасига қурт тушди”
Спорт
−
26 Июнь 2019
4017Хабарингиз бор, Каталониянинг "Барселона" клуби ўз сафига Неймар ва Антуан Гризманнларни қўшиб олмоқчи. Маълум қилинишича таркибга Неймарнинг қайтиши маълум бўлиб улгурган. Гризманнинг трансферини каталонияликлар 1 июль куни эълон қилиши кутиляпти.
Шу боисдан жамоанинг ҳужумкор футболчилари Каталониядан кўчиб кетиш ҳақида ўйлашмоқда. Бразилиялик Коутиньо Америка кубогидан кейин янги жамоаси номини эълон қилиши айтилмоқда. ОАВ тарқатган маълумотларга кўра, Коутиньо Неймар трансферининг бир қисмига айлантирилиши кутилмоқда. "Барселона" ПСЖга 100 млн евро ва Коутиньони беришга тайёр. Ҳамма гап футболчининг ўзида қолган.
Гризманн марказ учун олиб келинаётган бўлса, Неймар қайтса чап қанотга жавоб беради. Шу боисдан чап қанотда ўйнаб келаётган Усмон Дембеле ҳам заҳирада ўтиришни хоҳламай ўзига жамоа қидирмоқда. Эслатиб ўтамиз, футболчи 2017 йилда "Боруссия Дортмунд" таркибидан 105 млн еврога келиб қўшилган эди. Франция терма жамоаси ҳужумчисини "Бавария" ва "Ливерпуль" жамоалари ўз сафига чорламоқда.