Неймар учун мавсум эрта якунланди

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Неймар тўпиғидан жароҳат олди ва у мавсум охиригача майдонга тушмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Неймар 19 февраль куни Франция чемпионатининг 24-туридан ўрин олган “Лилль”га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида (4:3) жароҳат олганди. 

Футболчи тез орада операция қилинади. Тахминларга кўра, Неймар операциядан кейин камида уч ой ўтиб умумий машғулотларга кириша олади.

Неймар 31 ёшда, 2017 йилда у Испаниянинг “Барселона”сидан 222 миллион евро эвазига Франциянинг ПСЖ клубига ўтганди. Бразилия терма жамоаси таркибида у 2013 йилги Конфедерациялар кубоги ва 2016 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган. 

Жорий мавсумда Неймар ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 17 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг