Неймар собиқ клубига қайтади – манба
Спорт
−
18 Ноябрь
3513“Ал-Ҳилол” клубининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар “Сантос” билан шартнома имзолашга рози бўлди. Бу ҳақда футбол журналисти Сезар Луис Мерло Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, футболчининг вакиллари Саудия клуби билан шартномани бекор қилиш устида ишламоқда. Неймарнинг Бразилия клубига қайтиши 25 ноябрь куни эълон қилиниши режалаштирилган, ўша куни “Сантос” Бразилия Иккинчи лигасининг жорий мавсумидаги сўнгги ўйинини ўтказади.
Жорий мавсумда 32 ёшли ҳужумчи Риёд клуби сафида 2 та ўйин ўтказди. У мавсумнинг аксар қисмида жароҳати сабаб майдонга туша олмади.
Маълумот учун, Неймар “Ал-Ҳилол”га 2023 йилнинг августида келиб қўшилганди. Футболчининг амалдаги клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган. “Transfermarkt” интернет порталида берилган маълумотларга кўра, 32 ёшли ҳужумчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида бошида футболчи жароҳат олиб, сафдан чиққанлиги хабар қилинганди.
Неймар ўзбекистонлик Жалолиддин Машарипов тўп тепадиган Эроннинг “Истиқлол” жамоасига қарши ўйинда оёғида оғриқ ҳис қилди.