Нетаньяху фаластинлик маҳбусларни озод қилиш нега кечикаётганини айтди

Олам

image

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати кеча, 22 февраль куни олти нафар исроиллик гаровга олинганни озод қилганидан сўнг, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазодаги ўт очишни тўхтатиш бўйича фаластинлик маҳбусларни озод қилиш “кейинги гаровга олинганларнинг озод этилиши кафолатланмагунча ва камситувчи маросимлар тўхтамагунича” кечиктирилишини айтди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.

ҲАМАС янглишилган жасадни Исроилга топширди north_east

ҲАМАС янглишилган жасадни Исроилга топширди

Нетаньяхунинг идораси бугун, 23 февраль куни эрта тонгда баёнот бериб, Ғазо бўйича ўт очишни тўхтатиш келишуви доирасида 600 дан ортиқ фаластинлик маҳбусларни озод қилиш кечиктирилишини айтди.

Бош вазир ҲАМАСни “такрорий қоидабузарликда”, жумладан “гаровга олинганларни ташвиқот мақсадларида беҳаё фойдаланишда” айблади. Ҳаракат ҳозирча Нетаньяхунинг сўзларига изоҳ бермади.

Таъкидланишича, унинг баёноти ҲАМАС вакилларининг сўнгги пайтларда гаровга олинганларни топшириш пайтидаги хатти-ҳаракатига ишора бўлган.

Маълумот учун, ўт очишни тўхтатиш келишуви уч босқични ўз ичига олади. Дастлабки 42 кунлик босқичда жами 1900 га яқин фаластинлик ва 33 нафар исроиллик асирнинг озод этилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 февраль куни ҲАМАС Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва маҳбусларни алмашиш келишуви доирасида икки нафарини Халқаро Қизил Хоч қўмитасига топширганди. Икки исроиллик маҳбус Таль Шоҳам ва Авера Менгисту Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳридан Қизил Хоч ходимларига топширилган. Орадан озгина вақт ўтиб ўша куни ҳаракат аъзолари Ғазо сектори марказий қисмидаги Нусейрат қочқинлар лагеридан гаровга олинган яна уч киши – 27 ёшли Элия Коэн, 23 ёшли Омер Венкерт, 22 ёшли Омер Шем-Товни озод қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ғазо ҲАМАС Биньямин Нетаньяху фаластинлик маҳбуслар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг