ҲАМАС яна 3 исроилликни озод қилди
Олам
−
22 Февраль
1485Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва маҳбусларни алмашиш келишуви доирасида уч нафар исроиллик гаровга олинганларни Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ходимларига топширди. Бу ҳақда Исроил Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, маҳбусларни озод қилиш жараёни бир неча босқичда амалга оширилган. Ҳаракат аъзолари Ғазо сектори марказий қисмидаги Нусейрат қочқинлар лагеридан гаровга олинган яна уч киши – 27 ёшли Элия Коэн, 23 ёшли Омер Венкерт, 22 ёшли Омер Шем-Тов озод қилинган. Дастлаб уларга ҳаракат томонидан совғалар топширилган. Шундан сўнг, ҲАМАС учаласини ҳам Қизил Хоч ходимларига топширган.
Маълум қилинишича, бугун яна ҲАМАС 2015 йилдан бери асирликда бўлган Ҳишам ал-Саидни озод қилиши мумкин.
Исроил кучларига кўра, ҲАМАС озод қилган маҳбуслар 2023 йил 7 октябрда қўлга олинган.
Ушбу гаровга олинганларни озод қилиш эвазига Исроил 602 нафар фаластинлик маҳбусни қамоқдан озод қилиши керак.
Маълумот учун, ўт очишни тўхтатиш келишуви уч босқични ўз ичига олади. Дастлабки 42 кунлик босқичда жами 1900 га яқин фаластинлик ва 33 нафар исроиллик асирнинг озод этилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 22 февраль куни ҲАМАС Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва маҳбусларни алмашиш келишуви доирасида икки нафарини Халқаро Қизил Хоч қўмитасига топширганди. Икки исроиллик маҳбус Таль Шоҳам ва Авера Менгисту Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳридан Қизил Хоч ходимларига топширилган.
LiveБарчаси
Тренддагилар


