ҲАМАС 2 исроилликни Қизил Хочга топширди

Олам

image

ҲАМАС Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва маҳбусларни алмашиш келишуви доирасида олти исроиллик маҳбусдан икки нафарини Халқаро Қизил Хоч қўмитасига (ХҚХК) топширди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.

Олти нафар исроиллик маҳбуслар алмашинувининг еттинчи босқичида ХҚХК ходимларига топширилиши кутилмоқда: Элия Коэн, Омер Шем-Тов, Омер Венкерт, Таль Шоҳам, Авера Менгисту ва Хишам ал-Саид.

Икки исроиллик маҳбус Таль Шоҳам ва Авера Менгисту Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳридан Қизил Хоч ходимларига топширилди.

Таль Шоҳам Исроил фуқаролигидан ташқари Австрия ва Италия фуқаролигига ҳам эга экани, асли эфиопиялик исроиллик Авера Менгисту эса 10 йилдан бери Ғазо секторида сақланаётгани хабар қилинган.

Бундан ташқари, Нусейрат минтақасида Омер Шем-Тов, Элия Коэн, Омер Венкерт ва Ҳишам ал-Саидни Қизил Хоч ходимларига топширишга тайёргарлик кўрилмоқда.

ҲАМАС ва Исроил ўртасида эришилган ўт очишни тўхтатиш ва маҳбуслар алмашинуви келишуви 19 январь куни кучга кирди.

Маҳбуслар алмашинувининг дастлабки олти босқичида Исроил қамоқхоналаридан 1135 нафар фаластинлик маҳбус, шунингдек, 19 нафар исроиллик маҳбус ва беш нафар Таиланд фуқароси озод этилди. Бундан ташқари, шу ҳафтада тўрт нафар исроиллик маҳбуснинг жасади топширилди.

Ўт очишни тўхтатиш келишуви уч босқични ўз ичига олади. Дастлабки 42 кунлик босқичда жами 1900 га яқин фаластинлик ва 33 нафар исроиллик асирнинг озод этилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ғазо ҲАМАС Қизил Хоч Таль Шоҳам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг