Нетаньяху биз учун гаплашиб ўтирадиган одам эмас – Эрдўған
Олам
−
04 Ноябрь 2023
9616Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларидан сўнг, Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан бутунлай алоқани узганини маълум қилди. Бу ҳақда у Қозоғистондан қайтаётган самолёт бортида туркиялик журналистларга берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Ҳозирда ҳеч қандай алоқам йўқ. Миллий разведка ташкилоти раҳбари Иброҳим Калин Исроил томони билан алоқаларни давом эттирмоқда. Албатта, у Фаластин ва ҲАМАС билан ҳам алоқада. Мен шуни айтаман: Нетаньяху энди ҳар қандай ҳолатда ҳам биз учун суҳбатлашадиган одам эмас. Биз уни [бундай одамлар рўйхатидан] ўчирдик", дейди Эрдўған.
Туркия Президентининг сўзларига кўра, ҳозирги воқеалар учун биринчи рақамли масъулият Исроил Бош вазири Нетаньяхунинг ўзига юклатилган.
"Ҳозир Исроилда унга қарши фикрлар ортиб бормоқда. Нетаньяху Исроил халқининг реакциясини қўзғатган. Уни ҳатто ўз фуқаролари қўллаб-қувватламаяпти", деб ҳисоблайди Эрдўған.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Нью-Йоркдаги “Турк уйи”да Ражаб Тойиб Эрдўған ва Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху биринчи марта юзма-юз учрашганди. Учрашув чоғида Туркия етакчиси мамлакатининг Исроил билан энергетика, технология, инновация, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик қилиши мумкинлигига эътибор қаратганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь