Нетаньяху армияга “Ҳизбуллоҳ”га қарши бор куч билан ҳаракат қилишни буюрди
Олам
−
26 Сентябрь
3365Исроил ҳукумати раҳбари Биньямин Нетаньяху мамлакат армиясига Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига қарши ўзига тақдим этилган режаларга мувофиқ тўлиқ куч билан ҳаракат қилишни буюрди. Бу ҳақда “JPost” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, шу тариқа Исроил ҳукумати “Ҳизбуллоҳ” билан сулҳ бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги хабарларни ҳам рад этган.
“Ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди, Бош вазир ҳатто АҚШ-Франция сулҳ таклифига жавоб бермаган ҳам”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Ғазо секторидаги жанглар урушнинг барча мақсадларига эришилгунга қадар давом этади. Исроил армияси “Шимол ўқлари” операциясини ўтказмоқда. Унда ҳарбий ҳаво кучлари Ливаннинг турли ҳудудларидаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига катта зарбалар бермоқда. Бундан ташқари, Исроил кучлари Ливаннинг пойтахт шаҳри Байрутга ҳам “мақсадли” зарбалар уюштирган. Бу зарбалар оқибатида “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг юқори мартабали қўмондонлари йўқ қилинган.
Шунингдек, Исроил ҳарбийларининг Ливанда қуруқликдаги операцияга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги баёнотлари фонида икки тараф ўртасидаги кескинлик янада кучаймоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатлари ва Франция Исроил ва Ливан ўртасида шошилинч 21 кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича қўшма чақирув эълон қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь