Непалдаги сув тошқини қурбонлари сони 170 тага етди
Олам
−
30 Сентябрь
1232Непалдаги сув тошқинлари оқибатида 170 киши ҳалок бўлди, яна 42 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда “India Today” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ўлимларнинг аксарияти мамлакат пойтахти Катмандуда содир бўлган. Пойтахтдан оқиб ўтадиган дарёлар чўкинди билан тўлган.
Жорий йилнинг 27 сентябридан бери давом этаётган сув тошқинлари Непалда 2002 йилдан бери рекорд даражага – 240 миллиметрга етган.
Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Риши Рам Тиварининг айтишича, Катмандунинг бир қанча маҳаллалари сув остида қолган. Фавқулодда хизматлар ҳозирда булдозерлардан магистраль йўлларни вайроналардан тозалаш ишларини олиб бормоқда. Айни дамда шаҳар Непалнинг қолган қисмидан бутунлай узилиб қолган.
Катманду жанубидаги автомагистралда содир бўлган кўчки оқибатида ҳалок бўлганларнинг камида 35 нафари автомобилларда бўлган. Шундай бўлса-да, маҳаллий ҳокимият 3 мингга яқин одамни қутқаришга муваффақ бўлди. Қутқарув ишларида мамлакат хавфсизлик хизматининг 3 мингдан ортиқ ходимлари иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тошқинлар ва кўчкилар сабаб мамлакат асосий йўлларни ёпиб қўйгани ва ички ҳаво қатновини тўхтатиши ортидан 66 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси