Непалда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 66 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Непалда кеча, 27 сентябрдан бери давом этаётган ёмғир сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлиб, асосий йўлларни ёпиб қўйгани ва ички ҳаво қатновини тўхтатиши ортидан 66 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, қурбонлар сони яна ортиши мумкин. Чунки, 27 сентябрь тонгидан бери яна 69 киши бедарак йўқолган ва 60 киши жароҳат олган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти 4 миллион киши истиқомат қилувчи Катманду водийсида эканлиги хабар қилинган.  Қутқарувчилар вертолётлар ва резина қайиқлар билан томларда ёки баланд жойларда қолиб кетган одамларга ёрдам берган. Чунки, Катмандунинг баъзи қисмларида охирги кун давомида 322,2 мм ёмғир ёққан.

“Кучли ёмғир якшанба куни эрталабгача давом этиши мумкин ва шундан кейин ҳаво очиқ бўлади. Аксарият марказий ва шарқий ҳудудларда 50 миллиметрдан 200 миллиметргача бўлган ўртача ва жуда кучли ёғингарчилик кузатилган”, дейди расмийлар.

Қайд этилишича, халқаро рейслар амалга оширилмоқда, бироқ кўплаб ички рейслар тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Флорида штати соҳилларига ёпирилган “Ҳелен” довули туфайли камида 40 киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made