АҚШда “Ҳелен” довули камида 40 киши умрига зомин бўлди
Олам
−
28 Сентябрь
1893АҚШга ёпирилган “Ҳелен” довули оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, АҚШнинг Флорида штати соҳилларига ёпирилган “Ҳелен” довули туфайли камида 40 киши ҳалок бўлди. Жанубий Каролина штатида камида 17 киши, Жоржияда 15, Флоридада эса олти нафар одам довул қурбони бўлган. Шимолий Каролинада ҳам икки киши ҳаётдан кўз юмган.
Қайд этилишича, довул турли штатларда 3,5 миллиондан ортиқ кишини электр энергиясидан узиб қўйган. Мамлакат жануби-шарқидаги кўплаб аэропортларда парвозлар тўхтатилмоқда. Шимолий Каролинадаги Шарлотт/Дуглас халқаро аэропортида 400 га яқин рейс бекор қилиниб, 500 рейс кечиктирилган. Жоржия аэропортида эса 200 та рейс бекор қилинган ва 400 га яқини қолдирилган.
Флорида, Жоржия, Шимолий ва Жанубий Каролина, Алабама ва Виржиния штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Теннесси штатининг Ньюпорт шаҳрида Waterville тўғонидаги авария туфайли аҳолини эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, ҳозирда довул кучи пасайиб, шимол томонга ҳаракатланмоқда. Бугун, 28 сентябрь куни унинг Теннесси штатига ҳам етиб бориши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий Европага урилган кучли “Борис” тўфони Польша, Чехия, Руминия ва Австриянинг айрим ҳудудларида сув тошқинлари келтириб чиқарган ва камида 22 киши ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси