Немис ҳарбийлари ўртасидаги суҳбатнинг сиздирилиши Россия ахборот урушининг бир қисмидир – Писториус

Олам

image

Германия Мудофаа вазири Борис Писториус немис олий мартабали ҳарбий хизматчилари ўртасидаги суҳбатнинг Россия ОАВ томонидан чоп этилишини Москва олиб бораётган ахборот урушининг бир қисми деб атади. Бу ҳақда у кеча, 3 март куни баёнот берди.

"Бу Путин олиб бораётган ахборот урушининг бир қисми. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бу гибрид дезинформацион ҳужум. У бўлинишга, бизнинг бирлигимизни бузишга қаратилган”, дейди Писториус.

Унинг сўзларига кўра, Германия таслим бўлмаслиги, қатъий, аммо эҳтиёткор муносабатда бўлиши керак. Вазир Германия эҳтимолий жосуслик уринишларининг "олдини олиш ёки мураккаблаштириш" учун ҳамма нарсани қилиши кераклигини айтди. 

Маълумот учун, Киев узоқ вақтдан бери Германия Украинага 500 километр масофадаги нишонларни уриб тушира оладиган TAURUS ракеталарини етказиб беришини таъкидлаб келади. Германия канцлери Олаф Шольц эса Россия билан зиддиятни кучайтириб юборишидан чўчиб, ҳозирча бундай қилишдан бош тортмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 март куни “Россия Сегодня” медиа гуруҳи ва “Russia Today” телеканали бош муҳаррири Маргарита Симонян Германия Бундесверининг юқори мартабали зобитлари “Қрим кўпригини қандай бомбардимон қилиш”ни муҳокама қилган аудиоёзувни эълон қилганди. Аудиоёзувда ҳарбийлар TAURUS ракеталарини қандай ўрнатиш ва Қрим кўприги орқали "қизил чизиқ"ни кесиб ўтмаслик ва Украинадаги можаронинг яққол иштирокчисига айланмаслик учун украиналик ҳарбийларни ракеталарни учиришга ўргатиш ҳақида гаплашаётгани ёзиб олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Россия Борис Писториус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг