Нега Ўзбекистонда ЖССТ самарасиз деб топган препарат қўлланиляпти?

Жамият 11457
image

Ўзбекистонла безгакка қарши “Гидроксихлорохин” дори воситаси коронавирус беморларини даволаш учун фойдаланиляпти. Аммо бу дори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус беморларига тавсия қилинмаган. Негаки, дорининг касалликка қарши кўрсатмалари кўп.

Ҳўш, унда нега Ўзбекистонда бу дори коронавирусни даволашда фойдаланиляпти? Бу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева жавоб берди.

“2020 йил февраль ойида француз олимлари янги коронавирусга қарши иккита мавжуд дори препаратлари: гидроксихлорин ва азитромициннинг комбинациясидан фойдаланишнинг клиник тажрибаси муваффақиятли натижаси тўғрисида маълум қилишди.

Француз олимлари гидроксихлорохин препаратини алоҳида ва антибиотик таъсирга эга азитромицин билан бирга COVID-19 ни даволаш учун биринчи марта клиник тажрибадан ўтказишди. 

Даволашнинг 5-кунида барча беморларда коронавирусга тест таҳлили манфий натижа кўрсатди. Яъни, 5 кун ичида клиник тажрибадаги барча беморлар коронавирусдан соғайишди.

Хитойдаги тадқиқотлар ҳам безгакка қарши дори пневмония ривожланишини тўхтатишда, ўпка ҳолатини яхшилашга ва касаллик давомийлигини қисқартиришга самарали таъсирини кўрсатган. 

Тадқиқот муаллифлари, коронавирусни даволаш учун ҳар куни 500 мг хлорохинни 10 кун давомида қабул қилиш етарлилигини таъкидлашган”, дея изоҳлади Ҳамробоева.

Эслатиб ўтамиз, Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан уйида даволанаётган беморлар бепул дори-дармонлар етказиб бериш белгиланди.

Коронавирус касаллигидан уйида даволанаётган беморларга “Гидроксихлорохин”, “Азитромицин”, “Парацетамол”, “Витамин С” каби дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни белгиланган меъёрда, бепул етказиб бериш йўлга қўйилади. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 392
Рейтинг: 3
t
×