Францияда коронавирусга қарши дори муваффақиятли синовдан ўтказилди

Олам

image
Трамп: Хитой AҚШни коронавирус тарқалиши ҳақида огоҳлантириши керак эди north_east

Трамп: Хитой AҚШни коронавирус тарқалиши ҳақида огоҳлантириши керак эди

Француз олимлари COVID-19 касаллигини келтириб чиқарадиган CARC-COV-2 коронавирусига қарши препаратни муваффақиятли синовдан ўтказди. Мутахассисларнинг тадқиқотлари "International Journal of Antimicrobial Agents"да нашр этилди.

Маълум қилинишича, тадқиқотда инфекцияни антималариал дорилар гидроксихлорохин ва азитромициннинг комбинацияси билан даволаш усули синовдан ўтказилган. Бу моддаларнинг вирусга қарши самарадорлиги тўғрисида кўплаб шифокорлар, хусусан, хитойликлар хабар берган эди.

Юқумли касалликлар шифохонасида ўтказилган тадқиқотда коронавируси юқтирганёки вирус аломатлари бўлганлар иштирок этди. Тадқиқот иштирокчиларининг 16 нафари асосан антибиотиклар қабул қилди. Қолган 14 киши гидроксихлорохинни ўн кун ичди, бундан ташқари улардан олтитаси қўшимча равишда азитромицинни қабул қилди.

Мазкур даволаниш натижасида бешинчи кун гидроксихлорохин ва азитромицин комбинациясини қабул қилган беморлар тузалиб кетди (синов CARC-COV-2 ни аниқламади). Шунингдек, тўққизинчи куни назорат гуруҳидаги беморлардан бири даволанди, улар еттинчи кунгача азитромицинни қабул қилмаган.

Тадқиқот муаллифлари бу дастлабки натижалар эканини, бироқ умид борлигини таъкидлаб ўтган.

Маълумот учун, ҳозиргача дунёда 343 421 киши коронавирус юқтириб олган, 14 790 киши вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 46 нафарга етди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Франция коронавирус

Баҳолаганлар

1339

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made