Нега Россияда мажбурий ниқоб тақиш бекор қилинди, Ўзбекистонда эса йўқ?
Жамият
−
16 Июль 2020
25496Россиянинг кўплаб ҳудудларида сўнгги ҳафта давомида кўчаларда мажбурий ниқоб тақиш талаби бекор қилинди. Хусусан, энг кўп касаллик аниқланган пойтахт Москвада ҳам.
Россияда бугунгача 752 797 кишида коронавирс аниқланган. Уларнинг 531 692 нафари соғайган ва 11 937 нафари вафот этган. Бугунгача жами 24 053 516 та коронавирус тест ўтказилган.
Нега 750 мингдан ортиқ аҳолиси коронавирусга чалинган Россияда ниқоб тақиш талаби бекор қилиндию, салкам 15 минг одам коронавирусга чалинган Ўзбекистонда эса йўқ?
Бу саволга Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков жавоб берди.
“Аввало таъкидлаш лозимки, Россияда ниқоб тақиш бутунлай бекор қилингани йўқ.
Транспортда, бозорлар, дўконлар ва бошқа аҳоли тўпланадиган жойларда ниқоб тақиш талаби сақланиб қолган, фақатгина кўчада юрганда ниқоб “тақиш шарт” деган фикр, “тақиш шарт эмас” деган фикр билан алмаштирилди.
Қолаверса, ҳар бир давлат касаллик профилактикасига қаратилган ўзининг тартибини белгилайди ва амалга оширади. Бизда эса бу талаб сақланиб қолган”, деди Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кўчаларда ниқоб тақиб юрмаганлик учун жарима олинади. Жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари -1150000 сўм этиб белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь