Нега Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш кўпайиб кетмоқда?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда сўнгги вақтларда коронавирусга чалинганлар сони ортиб бормоқда. Сўнгги бир неча суткада деярли бутун мамлакат бўйлаб янги касалланиш ҳолатлари аниқланди. Кунлик касалланиш ҳолатлари 400 дан ошиб кетди. Коронавирус авж олиши тахмин қилинган қиш фаслида барқарор бўлиб турган вазият нега кунлар исиши билан оғирлашиб бормоқда?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда мамлакатда нега коронавирусга чалинганлар ортиб бораётганига ойдинлик киритди.

Убайдуллаевага кўра, бунга бир қанча сабаблар бор. Шулардан бири аҳолининг ниқоб тақмай қўйгани — бу инфекцияни одамдан одамга юқиш учун жуда қулай шароит яратади. Ҳозир кунлар иссиқ, ҳаво қуруқ бўлгани учун вируснинг ҳавода ҳаракатланишига тўсқинлик йўқ ва у бемалол инсонларнинг юз ва қўл терисига ёки кўз шиллиқ қаватига, ҳаводаги вирус эса бурун шиллиқ қавватига ёки томоққа тушади ҳамда ҳужайра ичига кириб, касаллик чақиришга имконият қидиради.

“Қўлларни совунлаб ювмай ёки спиртли антисептиклардан фойдаланмай қўйдик — бу эса қўл терисига тушган вируснинг тозаланмаслигига олиб келмоқда. Қўллар кўз, бурун ё оғизга теккизилганда вирус организмга тушади, натижада бу касаллик чақиришни янада кучайтиради", дея таъкидлади штаб вакили.

Ижтимоий масофани сақлаш унутилган. Жуда кўп тўй-ҳашамлар, туғилган кунлар ва одамлар тўпланиши мумкин бўлган кўнгилочар тадбирлар жуда кўп ўтказилмоқда. Бу каби кўнгилочар тадбирларда:

•    бир оила аъзоларидан ташқари бир неча оилалар ва одамлар сони 30 дан ортиб кетмоқда;

•    тадбирлар ёпиқ жойларда, умумий сиғимдан 50 фоиздан ортиқ одамлар иштироки кузатилмоқда, яъни агар 100 кишилик тўйхонада тадбир бўлса, талаб бўйича 50 кишидан ортмаслиги керак, лекин бугунги кунда тўй-ҳашамларда 100-150 тадан одам иштирок этмоқда;

•    бундай кўнгилочар тадбирларга ҳеч ким олдиндан ПЗР-тестини топширмайди ва келаётган меҳмонлардан тест натижаси сўралмайди;

•    келаётган меҳмонларнинг тана ҳарорати ўлчанмайди;

•    ниқоблар тақилмайди ва спиртли антисептиклар билан тез-тез қўллар ишлов берилмайди.

“Ахир биз тўй-ҳашамларга кўнгил очиш учун борамиз, унда овқатланиш керак, бунда узоқ давом этувчи суҳбатлар ва мулоқотлар бўлади. Буларнинг ҳаммаси — коронавирус тарқалишига катта замин яратмоқда”, дейди Убайдуллаева.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

463

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made