Нега Ўзбекистон “Плаквенил”дан воз кечмаяпти? Оқилов жавоб берди

Жамият 8851
image

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилмаган ва саломатлик учун зарар етказиши айтилган “Плаквенил” дориси ҳамон тарқатиляпти.

Бундан ҳайрон бўлган фуқаролар эса Соғлиқни сақлаш вазирлигига нега мунозараларга сабаб бўлаётган дорилар ҳали ҳам аҳолига тарқатилаётганини сўраб, савол йўллаган. Саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов брифинг вақтида жавоб берди.

“Дори воситаси борки, унинг атрофида гап-сўзлар бўлаверади. Лекин Ўзбекистоннинг ўзининг тажрибаси бор. Биз 12 мингга яқин коронавирусга чалинган беморларни айни шу дори воситаси ёрдамида тузатиб юбордик.

Биз тизимли равишда чет эллик ҳамкасабаларимиз билан маслаҳатлашиб,тажриба алмашиниб турибмитз. АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон давлатларида даволаш протоколлларида “Плаквенил” сақланиб турибди. Ўтган ҳафта бир гуруҳ туркиялик олимлар Ўзбекистонга ташриф буюришди. Сўралганда, улар ҳам Туркияда амбулатор шароитида ҳам, стационарда ҳам “Плаквенил” даволаш стандартларида бор эканини қайд этишди.

Куни кеча Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Сеченов номли тиббиёт университетети профессорлари билан ўтказилган видеоконференцияда ҳам муҳокама қилинган саволларнинг биттаси айнан “Плаквенил” қўлланишига бағишланган эди. Россиялик олимлар коронавирус касаллигининг дастлаб кунларида қисқа курс билан “Плаквенил” бериш мақсадга мувофиқ деб айтишди”, деди Оқилов.

Оқиловнинг жавобидан кўриниб турибдики, бу дори аҳолига тарқатилаверади. Аммо Инновацион соғлиқни сақлаш палатаси масъул ходими Клара Ёдгорова бу дори инсон саломатлигига салбий таъсир қилишини айтиб ўтганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 306
Рейтинг: 3
t
×