Курс UZS

USD

12 880.00

19.91

EUR

13 507.26

-8.69

RUB

124.01

0.37

Педагогларнинг устамали айрим сертификатлари олиб ташланиши сабаби айтилди

Жамият

image

Ўзбекистонда аввалроқ 2023/2024 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган сертификатлар рўйхати тасдиқланган эди. Эндиликда мазкур рўйхатдан айрим сертификатлар чиқариб ташланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, ваколатли ташкилотлар томонидан рўйхатдан чиқарилган сертификатларни ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланган:

  • сертификатларни беришда онлайн назорат тўғри йўлга қўйилмаганлиги, яъни, бир шахс ўрнига бошқаси кириб топшириб чиқиш ҳолатлари мавжудлиги;
  • баъзи сертификатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имконияти мавжуд эмаслиги;
  • сертификатларнинг ҳаққонийлиги текширилганда тест топширувчининг шахсини аниқлаш имконияти мавжуд эмаслиги;
  • айрим сертификатларни бериш учун ўтказиладиган тест синовларида ахборот хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб бермаганлиги, тест саволларининг доимий такрорланиши.

Шундай бўлсада, рўйхатдан чиқарилган сертификат эгаларининг 1 августгача олган сертификатлари учун  якуний муддатига қадар устама тўловлари тўлаб борилиши белгиланган.

Шунингдек, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ  APTIS for teachers, Linguaskill сертификатларидан янги ишга кираётган талабгорларни ишга қабул қилиш жараёнларида фойдаланиш имконияти сақланиб қолмоқда.

Маълумот ўрнида, қабул қилинган қўшма қарорга асосан жами 13 та сертификат рўйхатдан чиқарилган. Мазкур ҳавола орқали 2023/2024 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган сертификатлар рўйхати билан танишиш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

устама сертификат педагоглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг