“Нефтчи”га янги бош мураббий тайинланди

Спорт 3590
image

Илҳом Мўминжонов Фарғона вилоятининг “Нефтчи” клубига янги бош мурраббий этиб тайинланди. Бу ҳақда клубнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида хабар берилди.

Бугун, 2 январь куни Фарғона вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров иштирокидаги тадбирда Илҳом Мўминжонов расман таништирилган.

Илҳом Мўминжоновга Про лига баҳсларида ижобий натижалар қайд этиб, Суперлигага йўлланма олиш ва "Нефтчи" жамоасини аввалги мавқега олиб чиқиш вазифаси топширилган. Мураббий билан 4 йиллик шартнома имзоланган.

Айтиш керакки, “Нефтчи” Суперлигага ўтиш ўйинида “Андижон”га мағлуб (1:3) бўлди ва Олий лигадан қуруқ қолди. Аввалроқ эса катта шов-шувларга сабаб бўлган Про лиганинг энг муҳим ўйинида Фарғона вилоятининг бошқа бир жамоаси, Яйпаннинг "Турон" клубига ютқазиб, 1-ўринни қўлдан бой берган эди.

Эслатиб ўтамиз, Илҳом Мўминжонов “Навбаҳор” футболчиларини ўйинни сотишга ундагани учун 2019 йилнинг апрелида ЎФА Этика қўмитаси томонидан 50 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган ва 5 йил муддатга футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлатилганди. 

Кейинроқ, “Сурхон” клубининг Этика қўмитасига қилган мурожаатидан сўнг Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификация муддати 2020 йилнинг 31 декабрига қадар қисқартирилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 103
Рейтинг: 3
Теглар
t
×