Нефтбазада 15 719 литр камомад аниқланди. Иш прокуратурага тақдим этилди

Жамият 5679
image

“Ўзбекнефтгаз“ АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан “Ишчи гуруҳ“ томонидан “Тахиатош нефт базаси“ МЧЖга қарашли Элликқалъа филиалининг 51-сонли “Чайка“ ва 25-сонли “Қирққиз“ фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчаларида (ФЁТШ) ўрганиш олиб борилди ҳамда нефт маҳсулотларининг камомади аниқланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.

Олиб борилган ички текширув натижасида, Филиалнинг 51-сонли “Чайка” ва 25-сонли “Қирққиз” ФЁТШларидаги нефт маҳсулотларининг 2020 йил 1 май ҳолатига ҳақиқий қолдиғи юзасидан ўтказилган инвентаризация натижасида аниқланган жами 112 448 100 сўмлик 15 719 литр нефт маҳсулотлари камомади мавжудлиги аниқланди.

“Ушбу аниқланган камомад бўйича материаллар филиал бухгалтерия бош ҳисобчиси томонидан тегишли бухгалтерия ўтказмаси (47.30-ҳисобдорлар билан ҳисоб китоблар счети) берилиб, 51 ва 25-сонли ФЁТШлар моддий жавобгар шахслари филиалдан жами 112 миллион 460 минг 966 сўмга қарздор қилиб қўйилган.

Ўрганиш жараёнида филиалга қарашли 51-сонли “Чайка” ва 25-сонли “Қирққиз” номли ФЁТШларда сақланаётган нефт маҳсулотларини миқдор жиҳатидан тўлиқ сақланишини инвентаризациядан ўтказилди ва натижада 51-сонли “Чайка” номли ФЁТШда САЕ-140 мойидан 485,0 минг сўмлик 117 литр камомад аниқланди.

2020 йил 15 май ҳолатидаги нефт маҳсулотлари қолдиғини инвентаризациядан ўтказиш вақтида, 51-сонли ФЁТШда дизел ёнилғисининг ҳақиқий қолдиғи 6177 литрни ташкил қилган бўлиб, бухгалтерия ҳисоби қолдиғига нисбатан 10862 литр камомад мавжудлиги ва 25-сонли ФЁТШда дизел ёнилғисининг ҳақиқий қолдиғи 3212 литрни ташкил қилган бўлиб, бухгалтерия ҳисоби қолдиғига нисбатан 4299 литр камомад мавжудлиги маълум бўлди.

Ушбу камомадни келиб чиқиш сабаби ФЁТШнинг катта оператори А.Ибрагимовдан сўралганда, у ўз тушунтириш хатида фермер хўжаликларига дизел ёнилғисини тегишли ҳужжатларни умуман расмийлаштирмасдан, нефт маҳсулотларини истеъмолчиларга тарқатиш ведомостига дизел ёнилғисини олганлигини тасдиқловчи имзосини қўйдирмасдан бериб юборганлиги аниқланди“, дейилади хабарда.

Ўрганиш якуни бўйича маълум бўлган нефт маҳсулотларининг камомади юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Прокуратура органларига тақдим этилгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан маҳаллий нефтни қайта ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида бензин маҳсулоти импортига акциз солиғини 5 фоиздан 20 фоизга ошириш юзасидан таклиф берилган эди. Ушбу таклифга Монополияга қарши курашиш қўмитаси қаршилик билдирган эди.

 
 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 86
Рейтинг: 2.9
t
×