Нефть нархи кескин пасайди

Олам

image

Бугун, 6 июль куни Brent маркали нефтнинг сентябрь фючерслари нархи 3,45 долларга тушиб, бир баррели учун 99,32 долларни ташкил қилди. Буни Лондон ICE фонд биржаси маълумотлари тасдиқлайди.

Қайд этиш керак, нархи 100 доллардан паст бўлган ушбу маркадаги нефть жорий йилнинг 19 майидан бери биринчи марта сотилмоқда.

Нью-Йорк товар биржасида WTI маркали нефтнинг август фючерслари нархи 7,3 фоизга пасайиб, бир баррель учун 102,39 долларни ташкил қилди.

“Citigroup” таҳлилчиларининг фикрича, йил охирига бориб, талабнинг пасайиши шароитида хом нефть нархи бир баррель учун 65 долларгача тушиши мумкин. Бундай шароитларда харажат 2023 йил охиригача 45 долларгача тушиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть

Баҳолаганлар

876

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг