Нефть нархи “қулаганда” ким ютади ва ким ютқазади?

Олам

image
Нефтнинг “ўйнаши” Россияга қандай таъсир кўрсатади? north_east

Нефтнинг “ўйнаши” Россияга қандай таъсир кўрсатади?

АҚШда нефть-газ саноатини қутқаришга ҳаракат бошланди north_east

АҚШда нефть-газ саноатини қутқаришга ҳаракат бошланди

Дунёда нефть нархининг тушиши газ ва бензинни кўп истеъмол қилувчи мамлакатлар учун хурсандчилик қилишга арзигулик ҳолат ҳисобланади. Ўрта ҳисобда америкалик оддий вақтларда кунига 10 литр нефть ва нефть маҳсулотини сарфлайди.

Аммо “қора олтин” нархининг бундай пасайиши нефть қазиб олувчи мамлакатларда миллионлаб инсонларга ҳалокат ва машаққатни олиб келиши  мумкин.

Нефтни нега “қора олтин” дейилишини биласизми? Қачонки нархлар ўсиб борса, нефтдан тушаётган фойда уни ишлаб чиқарувчи давлат ва компанияларнинг ғазнасини тўлдиради.

Аммо ҳозирги вазиятда нефтга эга бўлиш марҳамат эмас, қарғишдек туюла бошлади.

Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) нефть нархи баррелига 30 доллар бўлган вақтда Эквадор, Нигерия ва Ироқ даромадлари 50-85 фоизга камайиши ва натижада ушбу давлатлар жиддий зарар кўришидан огоҳлантирганди. Эндиликда нефть нархи 20 доллардан тушб кетди. Бу ҳақиқий фалокат эмасми?

Ироқ экспортининг 98,5 фоиз даромади ёнилғи савдосидан келади. ХЭАнинг таъкидлашича, Ироқ ҳукумати фақатгина давлат хизматчиларига маошини тўлаганда ҳам йил давомида 50 млрд доллар миқдорида бюджет тақчиллигига дуч келади. Бу ҳолат пандемия вақтида соғлиқни сақлаш тизимига жиддий зарба беради.

Ҳар бир давлатнинг нефть қазиб олишга қанча маблағ сарфлаши ҳам уларнинг заифлигини кўрсатиб беради. Саудия Арабистони нефть қазиб олиш учун энг кам сарфлайдиган мамлакатлардан. Аммо унинг хомашёга боғланиб қолгани 100 млрд доллардан кўпроқ бюджет тақчиллиги юзага келишига сабаб бўлади. У 2014 йилда нефть нархи сезиларли тушиб кетганидан кейин ҳамон ўзини тиклаб олиш даврини кечиряпти. Туризм соҳасини ривожлантириш нефтдан ҳосил бўлган бўшлиқни тўлдиришга етмади.

Давлат харажатлари ва даромадларни мувофиқлаштириш учун нефть нархи баррелига 85 доллар бўлиши керак.

Тақдир ҳазилини қарангки, айнан Саудия Арабистони нефть бўйича рақобатчиси Россияга зарба бериш учун ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва нархни пасайтиришга ҳаракат қилганди. Таъкидлаш керакки, Россия нефтга камроқ боғланиб қолган.

АҚШ Президенти Дональд Трамп нефть-газ компанияларини қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Бунгача ҳам ёнилғи қазиб олувчиларга субсидия сифатида 650 млрд доллар ажратилганди. АҚШда нефтни сақлаш муаммоси Ғарбий Техасда хомашё қазиб олишни борган сари камайишига сабаб бўлди. Нефть қазиб олишдан келадиган даромад АҚШ иқтисодида катта улушга эга эмас. Бу ўз навбатида АҚШнинг нефтга боғлиқлигини камайтиради.

Назарий жиҳатдан олиб қараганда нефтнинг паст нархи ҳайдовчи ва заводлар учун бонус бўлиши керак. Аммо ҳозиргидек ҳаракатланиш ва ишлаб чиқариш чекланган вақтда бу ҳолат фойда бермайди.

Вазият нефтни энг кўп импорт қилувчи давлат – Хитойга қўл келади. Мамлакат дунё нефтининг бешдан бирини харид қилади. Айни вақтдаги нархлар ва эпидемиядан кейин ишлаб чиқаришнинг қайта жонланаётгани сабабли Хитой нефть захираларини тўлдириш пайига тушган.

Умумий олганда нефть нархи тушса, уни ишлаб чиқарувчилар учун асоратли инқироз хавфи ортади. Бироқ, нарх паст ҳолатда сақланиб қолса, бошқа давлатларнинг оёққа туриб олиши учун қулай шароит юзага келади.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг