Нефть-газ соҳасидаги баъзи раҳбарларнинг лавозимига қанчалик лойиқлиги таҳлил қилинди
Жамият
−
21 Октябрь 2020
8875Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва йил якунигача бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Йиғилишда дастлаб нефть-газ тармоғидаги ишлар таҳлил қилинди. Қолоқликка йўл қўйган корхоналар фаолияти танқидий баҳоланиб, раҳбарларнинг лавозимларига лойиқлик масаласи кўриб чиқилди.
Шунингдек, йил якуни билан табиий газ қазиб олишни кўпайтириш, ички бозорга қўшимча газ етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, 740 минг тонна нефть ва конденсат қазиб олиш, 203 минг тонна суюлтирилган газ ва 125 минг тонна полиэтилен ишлаб чиқариш вазифаси қўйилди.
“Ўзкимёсаноат” корхоналарида ҳали резервлар мавжудлиги, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, экспортга йўналтириш зарурлиги таъкидланди. Қўқон суперфосфат заводининг биринчи босқичини модернизация қилиш, “Навоийазот” акциядорлик жамиятида аммиак ва карбамид комплексини ишга тушириш чоралари белгиланди.
“Ўзавтосаноат” бошқарувига ўтган қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида трактор ва сеялкалар ишлаб чиқариш 2 баробар камайгани кўрсатиб ўтилди. IV чоракда автомобиллар ишлаб чиқаришни 62 мингтага етказиб, 165 миллион долларлик экспорт қилиш, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни хорижий бозорларга сотишни йўлга қўйиш зарурлиги айтилди. Халқаро экспертлар билан бирга автомобиль саноатини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь