“Uzbekistan GTL” заводи ишчилари исён кўтарди. Вазирлик ҳодисага изоҳ берди (видео)
Жамият
−
21 Октябрь 2020
52535Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган GTL заводининг юзлаб ишчилари иштирокида оммавий тартибсизликлар юзага келгани тасвирланган видеолар тарқалди.
Унда хизмат кийимидаги юзлаб ишчилар завод ҳудуди бўйлаб ҳаракатланаётгани ва норозилигини билдираётгани акс этган.
Видеолардан бирида завод ҳудудида ёнғин чиққани ва осмонга қора тутун кўтарилгани акс этган. Шунингдек, яна бир тасвирда ишчилар заводнинг офис қисмиги кириб уни вайрон қилгани кўринади.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Энергетика вазирлиги расмий муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, ҳодиса бугун, 21 октябрь куни юз берган.
Ишчилар норозилигига завод ошхонасидаги электр кириш тизимида техник носозлик юз бергани сабаб бўлган.
Ишчиларнинг оммавий норозилиги ва назоратсизлиги ташкилотнинг бош пудратчиси "Enter Engineering, Hyundai Engineering, субпудратчилар ҳамда буюртмачи "Uzbekistan GTL" офисининг вайрон қилинишига сабаб бўлган. Шунингдек, вақтинчали иншоотлар: ошхона, омборхона ва бошқалар ҳам талафот кўрган.
Ҳодисада бир неча киши, жумладан, ошхона, кадрлар бўлими, “Enter Engineering” муҳандис-техник ходимларига тан жароҳати етган. Шунингдек, омборхоналарни ёқиб юборишга уринишлар бўлган. Ёнғин ўчоқлари тезда бартараф этилган.
Тартибсизликларда тахминан минг нафар ишчи қатнашган.
Қайд этилишича, эрталаб соат 9:00 дан бошлаб қурилиш майдонида вазият барқарорлашган ва оммавий иш ташлаш тўхтатилган. Айни пайтда “Uzbekistan GTL” мутахассислари қурилиш майдонидаги талафотни ҳисоблаб чиқишяпти. Махсус техник гуруҳ тизимдаги носозликни тузатмоқда.
Энергетика вазирлиги раҳбарияти, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Enter Engineering Pte. Ltd.” ҳодиса тафсилотларини билиш ва келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш учун воқеа жойига учиб кетган.
LiveБарчаси