Назарбоевнинг жияни 120 млн долларни жойига қўйди

Олам

image

Қозоғистон коррупцияга қарши кураш агентлиги Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдининг ноқонуний олиб қўйилган активлари бўйича 120 миллион долларни мамлакат бюджетига қайтарди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

“Кўрсатилган маблағлар давлатга етказилган зарарни қоплаш учун республика бюджетига юборилди”, дея аниқлик киритган агентлик.

Коррупцияга қарши кураш хизмати 2021 йилдан 2023 йилгача бўлим ходимлари Қозоғистон бюджетига ноқонуний олиб қўйилган 912 миллиард тенгедан (1,9 миллиард доллардан ортиқ) зиёд маблағни қайтарганини маълум қилган.

Буларга маъмурий бинолар, эксклюзив заргарлик буюмлари, квартиралар, автомобиллар, компаниялардаги улушлар, темирйўллар ва бошқалар киради.

Маълумот учун, 2022 йил 26 сентябрда Сатибалди “Казактелеком” АЖ ва “ЦТС” АЖда ўта катта ҳажмдаги ўғрилик учун олти йилга озодликдан маҳрум этилган. У жазони ўртача тартибдаги ахлоқ тузатиш муассасасида ўтамоқда. Шунингдек, унга 10 йил давомида давлат ташкилотларидаги юқори лавозимларда ишлаш тақиқланган.

Сатибалди ва жиноят иши бўйича бошқа айбланувчилар жабрланувчи билан воситачилик келишуви тузиб, айбига иқрор бўлиб, етказилган зарарни (жами 500 миллион доллардан ортиқ) қоплаган. Тадбиркор назоратидаги фирмалар “Казактелеком”нинг 28,8 фоиз улушини давлат мулкига қайтарган. 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг қамоқдаги жияни Қайрат Сатибалди шартли равишда озодликка чиқиш учун ариза берганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Қайрат Сатибалди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made