Назарбоевнинг синглиси йирик солиқ қарздорлари антирейтингига кирди
Олам
−
02 Февраль 1932 1 дақиқа
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг кенжа синглиси Анипа Назарбоевага тегишли компания мамлакатдаги энг йирик солиқ қарздорлари антирейтингига кирди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси маълумотларига кўра, компаниянинг солиқ қарзи 92 миллиард тенгедан ошган.
“2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, “GROUP OF THE COMPANIES TDA” МЧЖнинг бюджет олдидаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги 92 миллиард 307 миллион 598 минг тенгени ташкил этади”, дейилади таҳририятнинг расмий сўровига берилган жавобда.
Қўмитанинг аниқлик киритилишича, компания ўзини банкрот деб эълон қилиш ҳақида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Мазкур иш бўйича қарор ҳозирда суд томонидан кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура Нурсултон Назарбоевнинг жияни Болат Назарбоевнинг ўғли Нурбол Назарбоевнинг мол-мулкини текшираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиАлиев ишчи ташриф билан БААга борди
02 Февраль