Назарбоевнинг оиласи оғир жудоликка учради

Олам

image

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг келини Гулжон Назарбоева вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. 

Гулжон Назарбоева – Нурсултон Назарбоевнинг укаси Болат Назарбоевнинг рафиқаси.

Мамлакатдаги “Айша” жамоат фонди директори Айша Оразбойнинг таъкидлашича, Гулжон Назарбоева жорий йилнинг 29 июнь куни вафот этган, 30 июнь куни дафн этилган. У узоқ вақтдан буён юрак хасталигидан даволаниб келган. Аммо ўлим сабаблари ва бошқа касалликлар ҳақида хабар берилмаган. 

Назарбоевнинг келини Чомалган қишлоғи яқинидаги Чубарат қабристонига дафн этилган. Биринчи Президентнинг ота-онаси қабри ҳам айнан ушбу қабристонда жойлашган. Айша Оразбойнинг айтишича, карантин туфайли қабристонга ҳеч ким киритилмаяпти. 

Болат Назарбоев – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг укаси. Очиқ манбаларга кўра, у "Солиқали Орпак" хайрия жамоат фондининг асосчиси, БН Инвест холдинг раҳбари. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 22 июнь куни Нурсултон Назарбоевнинг қудаси – Раиса Кулибаева ҳам вафот этган эди. У Назарбоевнинг куёви Тимур Кулибоевнинг онаси. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июнь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг коронавирусга чалингани хабар қилинган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев

Баҳолаганлар

3308

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг