Назарбоев Туркиядан Қозоғистонга қайтди
Олам
−
29 Июль 2022
9121Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев Туркиядан ватанига қайтди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Айдос Укибай маълум қилди.
“Нурсултон Назарбоев оиласи ва дўстлари даврасида Туркияда ўтказган таътилдан қайтди”, деган Укибай.
Укибайнинг таъкидлашича, Назарбоев Туркияда хорижий расмийлар билан ҳеч қандай учрашув ўтказмаган.
“Аноним манбаларнинг айтганларидан фарқли ўлароқ, таътил кунлари Биринчи Президент чет эл расмийлари ва бизнес вакиллари билан ҳеч қандай учрашув ўтказмаган”, деган Айдос Укибай ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
ОАВда собиқ Президент Туркияда Россиянинг Либерал-демократик партияси раҳбари Леонид Слуцкий, шунингдек, россиялик бизнес вакиллари ва йирик корпорациялар етакчилари билан учрашган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Назарбоев жорий йилнинг июль ойи бошида туғилган кунини нишонлаш учун Туркияга учиб кетганди.
Биринчи Президент Бодрумдалигида эса унинг укаси Болат Назарбоев оғир хасталик билан курашаётгани ва аҳволи оғирлашгани маълум бўлди.
LiveБарчаси