Назарбоев нега Туркистон иттифоқини тузишга интилмаганига изоҳ берди
Олам
−
16 Декабрь 2020
35340Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев “Портретга чизгилар” ҳужжатли фильмига берган интервьюсида нега Туркистон давлатлари иттифоқини тузишга ҳаракат қилмаганини айтиб ўтди.
Назарбоевнинг таъкидлашича, 1991 йилда асосий вазифа қўлга киритилган мустақилликни сақлаб қолиш бўлган. Ашхабодда Назарбоевга Туркистон давлатлари иттифоқини тузиш таклиф қилинган.
“Мен бу ғояни рад қилдим. Бу этник бўлинишни англатарди. Бу ишлар бўлмаслигини айтдим. Шунча йил бирга яшадик, агар бундай иттифоқ қилсак, тўқнашув ва тушунмовчиликлар муқаррар эди”, деган Назарбоев.
Унинг таъкидлашича, воқеалар ривожини Россиянинг ўша вақтдаги Президенти Борис Ельцин кузатиб борган. Орадан ўн кун ўтиб, Олма-отада Назарбоев ва Ельцин учрашган. Шу тариқа Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига илк қадамлар қўйилган.