Назарбоев ҳокимиятдан ағдарилган Акаев ва Бакиевни Қирғизистондан қандай олиб кетганини айтиб берди

Олам

image
Назарбоев Қозоғистонни бўлишга уринишганини айтиб берди north_east

Назарбоев Қозоғистонни бўлишга уринишганини айтиб берди

Ўхшаш тақдирлар: Қирғизистон Президентлари лавозимидан қандай кетган? north_east

Ўхшаш тақдирлар: Қирғизистон Президентлари лавозимидан қандай кетган?

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев “Портретга чизгилар” ҳужжатли фильмининг иккинчи қисмида қўшни Республика – Қирғизистоннинг собиқ Президентлари Асқар Акаев ва Қурманбек Бакиевни Қирғизистондан олиб чиқишда қандай ёрдам бергани ҳақида сўзлаб берди. Ушбу сериал 15 декабрь куни “Хабар” телеканали эфирида намойиш этилди.

“Қирғизистон ҳақида айтишим керак. Акаев. Уни Бишкекдан Таразга вертолётда олиб чиқишим керак бўлган. Вазият қийин эди, улар у ерда ўқ узишлари мумкин эди, аммо қарама-қаршиликка йўл қўймаслик учун мен уни олиб чиқдим”, дея Назарбоев ўз ҳикоясини бошлаган. 

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Қирғизистон собиқ Президенти Қурманбек Бакиевнинг Ўшга жойлашиб олиб, ўз тарафдорлари билан Бишкекка юриш қилмоқчи бўлганини эслаб, шундай деди:

“Ундан кейин давлат раҳбарига айланган шахс билан ҳам худди шу воқеа рўй берди. У Ўшга жойлашди, у ерда тарафдорларини йиғди, уларни қуроллантирди ва Бишкек томон кетишга тайёр эди. Мен айтдим: “Қурманбек (Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиев), нима қиляпсиз, нега? Қон тўкишингиз мумкин. Яна Президент бўлишни хоҳлайсизми? Бундан кейин қандай қилиб ишлайсиз?” Умуман олганда, муваққат Президент бор эди (Роза Ўтунбаева), мен у билан гаплашдим, у: “Бирор нарса қилинг, Қурманбекни тинчлантиринг”, деди. Мен Қурманбекка қўнғироқ қилиб айтдим: “Сизни у ердан, Ўшдан олиб чиқиб кетаман. Кейин музокара олиб борасиз, яқинда бўласиз, шу ерда”. Уни аранг кўндирдим”.

Элбоши сўзида давом этар экан, Вашингтонда бу вақтда ядро қуролига қарши масалалар бўйича учрашув бўлиб ўтаётганини эслади.

“Биз у ерда эдик. Россия Президенти Медведев эди. Обама бор эди. У ерда учаламиз пичирлашиб турган расм ҳам бор. Қирғизистонда фуқаролар уруши бошланиши ҳақида маслаҳатлашув бораётган эди. Бакиев қуролли отрядларда Бишкек томон йўл олмоқчи, буни нимадир қилиш керак эди. Мен айтдим: “Мен олиб чиқаман (Бакиев – тахминан), Россиялик жангчилар уни олиб чиқиб кетадиган самолётимни қўриқлаб берсин”. 

Ўша пайтда Адилбек Жаксибеков Мудофаа вазири эди. Мен унга самолётни тайёрлаб қўйишни буюрдим. У ҳарбий разведка орқали ишлай бошлади. Унинг сўзларига кўра, Ўшдаги аэропорт қўниш йўлагига шағал тўкиб ташланган эди. Қўниш ёки учиб кетишнинг имкони йўқ. Мен: “Буни аниқ биласанми?”, деб сўрадим. У шундай деди: “Тўлиқ эмас, лекин менга шундай дейишди. У ерда имконсиз”. Мен: “Самолётни юбор, пастга тушсин. Агар у ерда ётган шағалларни кўрса, учиб кетсин, агар бўлмаса, қўнсин”, дедим. Қурманбекка эса, самолёт парвозга тайёрланаётганини, тайёрланиб туришини айтдим. Улар етиб келишди, ҳеч қандай шағал йўқ эди. Улар қўниб, оилани бортга олишди ва учиб кетишди. Агар бу қилинмаганида кўп қон тўкилиши мумкин эди”, дейди Қозоғистоннинг Биринчи Президенти. 

Маълумот учун, Қурманбек Бакиев Қирғизистон тарихидаги иккинчи ағдарилган Президент бўлган. Ундан аввалги раҳбар Асқар Акаев 2005 йилда лавозимидан четлатилган. Акаев ҳозир Россияда яшайди, Бакиев эса Беларусдан сиёсий бошпана олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Асқақ Акаев Қурманбек Бакиев

Баҳолаганлар

604

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг