Назарбоев Қозоғистонни бўлишга уринишганини айтиб берди

Олам

image

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев 90-йилларда мамлакат шарқида бир гуруҳ одамлар Усть-Каменгорск ҳокимиятини эгаллаб олишга уринганини айтиб берди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар берди.

Нурсултон Назарбоев қозоғистонликларни мустақилликка қандай шароитда эришилганини эслашга чақирди, бу осон кечмаганини эслади.

“Қайси этник гуруҳ кўпроқ, “келинг ўзимизникини ташкил қиламиз”, дейишди. Шундай бўлган. Бу алоҳида жуда хавфли масала. Россиядан келган ташвиқотчилар ҳам бор эди: “Ҳудудингиз билан бу тарафга ўтинг”, дейишарди. Буларнинг бари жуда қийин шароитда юз берди, аммо барча масалаларни ҳал қилишга эришдик.

Масалан, Усть-Каменгорскда бир гуруҳ одамлар ҳокимиятни эгаллаб олишга ва Шарқий Қозоғистонни Олтой Республикаси деб эълон қилишга қарор қилишди. Вақтида билиб, бу одамларни ушладик ва жазоладик. Албатта, уруш, аммо биз бунга йўл қўёлмас эдик, Қуролли кучларни жалб қилишга тўғри келди”, деган Нурсултон Назарбоев ҳужжатли фильмга берган интервьюсида.

Биринчи Президент Қозоғистон мустақиллиги эълон қилиниши ва ўша вақтдаги вазиятга ҳам тўхталиб ўтган.

“Биз ҳақиқатан барча республикалардан кейин (мустақиллик – таҳр.) эълон қилдик. Амалда биз мустақил эдик, чунки қолган барча мустақил эди. Россиянинг ўзи 1990 йил 12 июнда мустақиллик эълон қилди. Совет Иттифоқи 1991 йил охирида парчаланди, Россия ўзини мустақил деб эълон қилди. Кимдан? Россия СССРдаги энг йирик давлат эди, барча унинг атрофида жамланарди. Россия сигнал берди, барча эълон қилди. Шундай қилиб, биз уруш, жанжалларсиз ёлғиз, мустақил бўлиб қолдик. Мен шундай давлатнинг раҳбари бўлиб қолдим”, деган Назарбоев.

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти мамлакат нисбатан мураккаб аҳволда бўлганини таъкидлаган. У мустақиллик эълон қилиш эмас, давлатни сақлаб қолиш энг муҳими эканини қўшимча қилган.

Маълумот учун, бугун, 16 декабрь куни Қозоғистон ўз мустақиллигининг 29 йиллигини нишонлаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев

Баҳолаганлар

670

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг