Назарбоев идорасини молиялаштириш қисқартирилади
Олам
−
03 Март 2023
7125Қозоғистон Молия вазири ўринбосари Даурен Темирбеков мамлакатнинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев идораси учун ажратиладиган маблағ қисқартирилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Kazinform” хабар берди.
Темирбеков Сенатда 2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш лойиҳасини тақдим этган.
“Қайта кўриб чиқилган бюджет доирасида биз Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти девонидан 130 миллион тенгени камайтирдик. Қолган маблағлар минтақада 1-1,5 миллиард тенге (2,2 миллион доллар – 3,3 миллион доллар) миқдорида гаровга қўйилган”, дейди Молия вазири ўринбосари.
Маълумот учун, Нурсултон Назарбоев Қозоғистонни 30 йилдан ортиқ бошқарган. У 2019 йил март ойида Қозоғистон Президенти лавозимини Қосим-Жомарт Тўқаевга топшириб, Элбоши рутбасини олган эди. Шундан сўнг Хавфсизлик Кенгашини бошқарган Нурсултон Назарбоев Қозоғистондаги намойишлар авж олиши фонида Хавфсизлик Кенгаши бошқарувини ҳам қўш-қўллаб Президент Тўқаевга топширди.
Орадан деярли 3 йил ўтиб, жорий йилнинг 12 январь куни Нурсултон Назарбоевга илгари берилган фахрий сенатор мақоми парламент регламентидан олиб ташланди. 13 январь куни Қозоғистон парламенти депутатлари палаталарнинг қўшма мажлисида “Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти – Элбоши тўғрисида”ги қонунни бекор қилди. Шундай қилиб, Назарбоев Элбоши унвонидан ва алоҳида ҳуқуқларидан ҳам мосуво қилинди.
17 январь куни эса Қозоғистон ҳукумати маданият соҳасида бериладиган давлат стипендияси номидан республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев номини олиб ташлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь