Назарбоев Қозоғистон куч тузилмаларида раҳбар кадрларни алмаштирди
Олам
−
12 Февраль 2019
9155Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатнинг қатор куч тузилмаларида раҳбарлар ўзгарди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.
Қозоғистон Ички ишлар вазири лавозимида фаолият юритган Калмуханбет Қосимов президент ёрдамчиси – Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланди.
Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимида ишлаб келган Габит Байжанов Қозоғистон Ташқи разведка хизмати директори этиб тайинланган. Аввал бу ташкилотга раҳбарлик қилган Исатай Сартаев Ташқи разведка хизмати директори ўринбосари лавозимига туширилган.
Ички ишлар вазири ўринбосари сифатида ишлаб келган Ерлан Турғумбаев эса Калмуханбет Қосимов ўрнига Ички ишлар вазирига айланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистоннинг куч тузилмаларида ҳам ўзгаришлар бўлганди. ДХХ раиси лавозимидан озод қилиниб, Мудофаа вазири унинг ўрнини эгаллади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь