Назарбеков инсон қадри нималигини вазир бўлгач билганини айтди (видео)

Маданият-санъат

image

Озодбек Назарбеков вазир бўлгунигача оғир, қора ва мудҳиш кунларни бошдан кечирган. Нафақат ўзи, балки оиласи, ота-онаси ҳам. Ва у бугун инсон қадри нима эканини ўзида, шу бугун ҳис қиляпти. Бу ҳақда 2016 йилгача Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган, кейинги 6 йилда эса “Ёшлар” телерадиоканали директори, Маданият вазири ўринбосари ва бугун Маданият ва туризм вазири лавозимида ишлаб келаётган Назарбековнинг ўзи Андижонда ўтган “Конституция ўзимизники” тарғибот тадбирида айтиб ўтган. 

“Яхши биласизлар, ҳаётимда энг оғир кунлар ўтди, мана бугун вазир даражасига келдим. Лекин бошимдан ўтган ўша оғир, мудҳиш кунларда мен ўз танамда ҳис қилган муаммоларни, бир оилада бир инсон қамалса шу оилага нима бўларди, бир ўйлаб кўринглар. На ота-онасига, на фарзандларига мактабда кун бор эди. Лекин Конституциядаги энг муҳим ўзгаришлардан бири, бундан буён ота боласига жавоб бермайди, бола отаси учун жавобгар эмас. Мана шу нарсанинг ўзи, мен ҳақиқатдан ҳам куюниб айтяпманки, мени оилам бу кунларни бошдан кечирди. Бу қийинчиликларни кўрдик”, дейди Назарбеков.

Қайд этишича, шунча қийинчилик, бошидан ўтган қора кунлар ўтиб, вазир даражасига етиши, унингча, айнан инсон қадри. 

“Юртимизда бугун инсон қадри улуғланаётганининг яққол мисоли менман. Мени Тошкентда катта тоғам йўқ, амаким йўқ. Фақатгина бугунги оқилона, адолатли сиёсат бугун мени шу минбарда туришимгача хизмат қиляпти”, дейди Халқ артисти бўлган вазир

У Ўзбекистон Республикаси Конституциясини янгилаш бўйича 30 апрелга белгиланган  референдумни 100 фоиз қўллаб-қувватлашини билдирган.  

Маълумот учун, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳасининг 28-модда 7-қисмида “Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас” деб белгилаб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Озодбек Назарбеков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг