“Назарбек” санаторийси ва Миллий банк ходими коронавирусга чалинди

Жамият

image

Кеча, 24 июнь куни Тошкент ва Самарқанд вилоятларида аҳоли орасида коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланган. Беморлар орасида банк, санаторий ходимлари ҳам бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, қуйидагиларда коронавирус аниқланган:

•    Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи Н.А. (Юнусободдаги “Малика” савдо мажмуасига борган);

•    Республика Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Самарқанд вилояти филиали ходими З.А.;

•    "Назарбек" санаторийси ходими Х.А. (30 майдан 13 июнгача карантинда бўлган);

•    Зангиота туманида яшовчи М.Д., Қибрай туманида яшовчи С.И.;

•    Каттақўрғон туманида яшовчи Р.А. ва унинг 4 нафар қариндоши, 2 нафар қўшниси.

Вазирликнинг маълум қилишича, бугун Жиззахда ҳам икки ҳолатда аҳоли орасида касаллик қайд этилди. Маълумки, ушбу вилоятда 3 та ҳолатда касалланиш аниқланиб, уларнинг энг сўнггиси 27 апрель куни соғайиб, коронавирусдан холи худудга айланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг