Навоийдаги ЙТҲда бир оиланинг 5 нафар аъзоси вафот этди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятида содир бўлган даҳшатли ЙТҲ оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Ҳодиса кеча, 9 июнь куни соат 15:00 лар атрофида Нурота туманига кираверишдаги Деҳибаланд қишлоғи ҳудудидан ўтган "Навбаҳор-Нурота" йўлида содир бўлган. Ушбу йўлда ҳаракатланиб бораётган Gentra русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда кетаётган Damas машинасини қувиб ўтмоқчи бўлган вақтида қарама-қарши томондан келаётган Onix билан тўқнашган.

Оқибатда Onix автомобили салонида бўлган бир оиланинг 5 нафар аъзоси: 36 ёшли эркак, унинг 58 ёшли онаси, турмуш ўртоғи, 2 ёшли ўғли ҳамда 2 ойлик қизи, шунингдек, Gentra ҳайдовчиси вафот этган. ЙТҲ қурбонларининг икки нафари воқеа жойида, 4 нафари эса шифохонада вафот этган.

Маълум қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Навоий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made