Навоийдаги ЙТҲда бир оиланинг 5 нафар аъзоси вафот этди
Crime
−
10 June 2024 16868 1 minute
Навоий вилоятида содир бўлган даҳшатли ЙТҲ оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Ҳодиса кеча, 9 июнь куни соат 15:00 лар атрофида Нурота туманига кираверишдаги Деҳибаланд қишлоғи ҳудудидан ўтган "Навбаҳор-Нурота" йўлида содир бўлган. Ушбу йўлда ҳаракатланиб бораётган Gentra русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда кетаётган Damas машинасини қувиб ўтмоқчи бўлган вақтида қарама-қарши томондан келаётган Onix билан тўқнашган.
Оқибатда Onix автомобили салонида бўлган бир оиланинг 5 нафар аъзоси: 36 ёшли эркак, унинг 58 ёшли онаси, турмуш ўртоғи, 2 ёшли ўғли ҳамда 2 ойлик қизи, шунингдек, Gentra ҳайдовчиси вафот этган. ЙТҲ қурбонларининг икки нафари воқеа жойида, 4 нафари эса шифохонада вафот этган.
Маълум қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November