Навоийдаги постда 1 яшар қизчанинг ҳаёти сақлаб қолинди

Жамият

image

2020 йилнинг 3 апрель куни соат тахминан 21:00 лар атрофида Навоий вилоятининг Кармана туманидан Навоий шаҳри ҳудудига ўтувчи чегара постида ҳаракатланиб келаётган абгор ҳолатдаги енгил машина тунги навбатчиликда ўз хизмат вазифасини ўтаётган ППХ ваМиллий гвардия ходимларининг эътиборини тортди.

Ходимлар томонидан машина тўхтатилади. Маълум бўлишича, унинг ичида 1 яшар қиз ҳушсиз ҳолатда ётарди. Фуқаро Латиф Йўлдошев ва унинг рафиқаси қизини шифохонага олиб бормоқчи бўлиб, йўлга тушишган.

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ходимлар томонидан ўша вақтнинг ўзида зудлик билан унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилади. Сўнгра бемор Вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасига олиб борилади.

“Бемор 39,5 даража юқори иситма ҳароратида ҳушсиз ҳолатда шифохонага олиб келинди. 2 дақиқалик кечикиш унинг ҳаётини аянчли якунлаши мумкин эди. Айни пайтда қизча ҳаётга қайтди, унинг саломатлиги яхши ҳамда шифокорлар назоратида”, дейди Вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасининг олий тоифали шифокори Бобомурод Пардаев.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий вилояти

Баҳолаганлар

927

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг