Навоийда вояга етмаган ака-ука ис газидан вафот этди
3-саҳифа
−
31 Октябрь 2020 5535 1 дақиқа
Бугун, 30 октябрь куни Навоий вилоятида икки нафар вояга етмаган ака-ука ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Соат 9:00 ларда Навбаҳор тумани, Пахтакор маҳалласида яшаган икки нафар вояга етмаган ака-ука (2004 й.т., коллеж талабалари) уйининг ётоқхонасига ўрнатилган газ печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида ёш эр-хотин ис газидан вафот этгани хабар қилинганди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь