Навоийда синфхона етишмаганидан норози аёллар йўлни тўсиб қўйди

Local

image

Ижтимоий тармоқларнинг бирида Навоий вилоятининг Хатирчи туманида норози халқ бош кўтаргани ҳақида хабар ва видео эълон қилинди. Ҳолат юзасидан Навоий вилояти ҳокимлиги расмий маълумот берди.

Ўрганишлар давомида жорий йилнинг 1 март куни Навоий вилояти Хатирчи туманида жойлашган 9 мактаб ёнида ота-оналар томонидан намойиш ўтказилган. Улар йўлнинг қатнов қисмига чиқиб олиб, тегишли мутасаддилар етиб келмагунга қадар машиналар ҳаракатини тўсиб қўйишганлиги маълум бўлди.

Шу куннинг ўзида ярим соат ичида воқеадан хабар топган туман ҳокими Ғофур Алиев ҳамда тегишли масъуллар ҳодиса жойига бориб, мурожаатларни ўрганган.

11 нафар аёл ўз фарзандларини мактабга тайёрлов гуруҳларига (нулевой) қўйиш учун синф хоналари етишмаганлиги туфайли шундай қилишганини таъкидлашган.

Муаммолар жойида бартараф этилиб, синф хоналар ва ўқитувчилар ажратилиб, масала ижобий ҳал этилган.


Tags

Rate Count

279

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends