Навоийда мудҳиш ЙТҲ. 1 яшар чақалоқ қурбон бўлди

Жамият

image

Навоий вилоятида содир бўлган ЙТҲ икки кишининг умрига зомин бўлди. Улардан бири 1 яшар гўдак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республакси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

ЙТҲ кеча, 9 февраль куни соат 01:50 да содир бўлган. 24 ёшли Р. Н.  Lacetti русумли автомашинасини Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 “Зарафшон-Навоий” автомобилъ йўли бўйлаб бошқариб бориб,  мазкур йўлнинг 154 километрида белгиланган тезликни оширган ҳолда ҳаракатланиб келаётган вақтида, бошқарувни йўқотади. Шу вақт у қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетган ва 23 ёшли Н.Ж. нинг бошқарувида бўлган Nexia русумли автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. 

Натижада Nexia русумли автомашина хайдовчиси Н.Ж. воқеа жойида ва автомашина йўловчиси 1 ёшли чақалоқ А.Ч. Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг