Навоийда мансабдор 92 млн сўмдан ортиқ жаримага тортилди
Жамият
−
07 Август 2023
5633Навоий вилоятида 3 туп тут дарахтини кесган раҳбар 92 миллион 400 минг сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вилоят Экология бошқармаси давлат инспекторлари томонидан Навоий шаҳар ҳудудида назорат рейд тадбирлари ўтказилган. Тадбир давомида “Тонг” мажмуаси ҳудудида “I.G.N.” масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётганида 3 туп тут дарахти кесилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари Р.А.га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, табиатга 92 миллион 400 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланган. Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилиб, табиатга етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятидаги Катта Андижон канали қирғоғида ўсиб турган 1213 туп дарахт январь-февраль ойларида кесиб ташлангани, бунинг оқибатида табиатга 4,6 млрд сўм зарар етказилгани аниқланганди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси