Навоийда электр қармоқда балиқ овлаганлар табиатга 6 млрд сўмдан ортиқ зарар берди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида ўтказилган рейдда уч фуқаро Зарафшон дарёсида электр қармоқ ёрдамида ноқонуний балиқ тутгани аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат бугун, 30 сентябрь куни “Қоровултепа” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси бўйида кузатилган. Рейд давомида аниқланишича, Қизилтепа тумани Тошработ қишлоғида яшовчи фуқаролар – Ғ.Ш., О.М. ва A.З. Зарафшон дарёсида электр қармоқ ёрдамида ноқонуний балиқ тутган.

Ҳуқуқбузарлар жами 26 та товон, 8 та оқ амур, 6 та дўнгпешона, 32 та зоғора, 32 та лаққа, 249 та Самарқанд лойхўраги ҳамда 46 та Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Туркистон мўйловдори балиқларини овлаган. Оқибатда табиатга 6 миллиард 324 миллион сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси (Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш) 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда чора кўриш учун вилоят прокуратурасига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида ноқонуний балиқ овлаган шахслар жаримага тортилганди. Рейд давомида фуқаро тумандан оқиб ўтувчи зовурдан ов қоидаларини бузган ҳолда 4 турдаги 27 та балиқни овлагани, булардан 9 та балиқ меъёридан (5 кг) ортиқча эканлиги аниқланганди. Натижада ҳайвонот дунёсига 14 млн 960 минг сўм миқдорида зарар етказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий вилояти балиқ электр қармоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made