Навоийда 30 гектар ерни ноқонуний тарзда пулламоқчи бўлган шахс қўлга тушди

Олам

image

Навоий вилоятида 30 гектар ер майдонини сотмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “А.Н.” МЧЖ раҳбари Ж.А. корхонага Нурота тумани ҳудудидан ижара шартномаси асосида ажратилган 30 гектар ер майдонини фуқаро К.Х.га расмийлаштириб олиб бериши эвазига 350 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳарактлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент, Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ҳокимлик ер майдонларини пулламоқчи бўлган фуқаролар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий ер майдони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг