Навоий вилояти прокурори ўзгарди
Жамият
−
17 Март
6467Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Абдуқаххор Файзуллоевич Муллажонов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
2023 йил ноябрдан бери вилоят прокурори сифатида ишлаб келаётган Азамат Мирзаев эса Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Қайд этиш жоиз, Навоийнинг янги прокурори Муллажонов тайинловга қадар Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Бош прокурор ўринбосари – Ҳарбий прокурор Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Президент фармони билан Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланганди.