Навоий ва Қашқадарёда икки эркак коронавирусдан вафот этди
Жамият
−
03 Август 2020
9936Ўзбекистоннинг икки ҳудудида коронавирусдан навбатдаги ўлим ҳолатлари қайд этилди. Мамлакатда расман эълон қилинган COVID-19 касаллиги қурбонлари сони 159 нафарга етди.
Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшаган 44 ёшли Ш.Т. (эркак)да “COVID-19” тасдиқлангач, шаҳар шифохонасига ётқизилган.
Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артерияси тромбоэмболияси асоратлари билан кечган. Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, эпилепсия каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.
Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артерияси тромбоэмболиясидан вафот этган.
Яна бир бемор Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшаган 70 ёшли Т.Р. (эркак)да “COVID-19” тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми асоратлари билан кечган.
Бундан ташқари, бемор юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдромидан вафот этган.
LiveБарчаси