Навбат Кисидага: Япония Бош вазири ҳам Украинани сийлади

Олам

image

Япония Украинага учувчисиз учиш қурилмаларини аниқловчи махсус тизим тақдим этади. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Фумио Кисида бугун, 12 июль куни Вильнюсдаги НАТО саммитида маълум қилди.

Қайд этилишича, Кисида жорий йилнинг март ойида Киевга ташриф буюрганида Украина Президенти Владимир Зеленскийга НАТОнинг ишонч фонди орқали 30 миллион долларлик ноҳарбий мудофаа ускуналарини етказиб беришини маълум қилган. Ушбу ёрдам маблағи дронларни аниқлаш тизими учун ишлатилиши аниқ бўлди.

Фумио Кисида бугунги нутқида жорий йилнинг май ойида Япония раислигида бўлиб ўтган G-7 саммитига ишора қилиб, халқаро ҳамжамият тарихий бурилиш нуқтасида эканлигига эътибор қаратган. У, шунингдек, Япония статус-квони куч билан ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай бир томонлама уринишларга кескин қаршилик кўрсатиб, қонун устуворлигига асосланган эркин ва очиқ халқаро муносабатларни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш учун бошқа давлатлар билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга ваъда берган.

Япония раҳбари, шунингдек, Европа ва Ҳинд-Тинч океани минтақаси хавфсизлигини бир-биридан ажратиб бўлмаслигини қўшимча қилган. Кисида НАТО ва унинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги тўрт ҳамкори – Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Янги Зеландия ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга интилиш таклифини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вильнюсдаги саммит доирасида Норвегия Украина учун мингта 32 граммли Black Hornet разведка дронларини беришини эълон қилганди. Франция эса Scalp ҳаво-ер типидаги ракетасини аллақачон Украинага топширди. Германия Украинага Patriot тизимлари ва ракеталарини берадиган бўлди. Бундан ташқари, Австралия Украина учун яна 30 та Bushmaster ҳарбий транспорт воситаларини етказиб беришини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Украина Кисида

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made